Сульшер шогирдига январгача муддат берди

“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Тимоти Фосу-Менса келажаги ҳақида бир қарорга келиш учун Сульшердан январгача муҳлат олди.

Клуб 22 ёшли футболчига уч йиллик шартнома таклиф қиляпти. Бироқ нидерландиялик ҳимоячи етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани боис бир қарорга келишга қийналяпти. Шунинг учун вазиятни тўла ўрганиб чиқиш мақсадида раҳбариятга жавобини январда айтишини маълум қилди.

Амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланадиган Менса жорий мавсумда атиги икки марта майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!