Сульшер таркибдаги "тешикларни" ошкор қилди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи “Аякс” ярим ҳимоячиси Донни ван де Бекни қўлга киритганидан кейин яна учта позициясини кучайтириш лозимлигини таъкидлади.

Сульшернинг фикрига кўра, таркиб тўлиқ шаклланиши учун жамоага бир нафардан марказий ҳимоячи, ҳужумкор ярим ҳимоячи ва тўпурар ҳужумчи керак.

Ўз навбатида, янги футболчиларни олиш учун клуб Жесси Лингард ва  Андреас Перейра сотиб юбориши лозим.

Ҳозирча, МЮ скаутлари марказий ҳимоячи вазифасига Бундеслигада “Лейпциг” сафида ишончли ўйин кўрсатаётган Дайо Упамеканони олишни тавсия қилмоқда. Сульшер ҳам франциялик футболчи ҳимоя марказида Ҳарри Магуайр билан яхши тандем бўлиши ишонмоқда. Футболчининг трансфери 42 миллион еврога баҳоланган.

“Манчестер Юнайтед” яна бир юлдузни кўзламоқда

Сульшер МЮни юлдузлар жамоасига айлантирмоқда

МЮ имкон топадими?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!