Сульшер: У бизни ғалабаларга етаклайди!

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Сульшер жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погба ҳақида гапирди.

- Погба жуда кўп меҳнат қилди ва ҳозир зўр ўйнаяпти. Олдиндаги камида икки мавсумда биз энг зўр Погбани кўрамиз. Мен унинг жамоа билан бирга ўсишини кўрмоқчиман. Поль эндигина 27 ёшга тўлган, у янги мавсумда жамоа етакчисига, рақиблар учун даҳшатга айланади, - деди Сульшер.

Поль Погба “Манчестер Юнайтед”га 2016 йили 105 миллион евро эвазига “Ювентус”дан сотиб олинган. Унинг шартномаси яна бир йил амал қилади. Аввалроқ, Погба ўз агентларига янги келишув бўйича иш бошлашни топширганини маълум қилган эди.

1572863727_skysports-paul-pogba-manchester-united_4793045-1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!