Сульшер ва Клопп суперфутболчини талашмоқда

“Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” ёзги трансферлар вақтида “Вест Хэм” етакчиси Деклан Райсни ўз сафига қўшиб олиш учун ўзаро рақобатлашади.

Райсга даъвогарлик қилган “Челси” жамоани Томас Тухель қабул қилиб олганидан кейин курашдан чиқди. Тухель асосан Бундеслигада ўзини кўрсатаётган футболчиларга эътибор қаратмоқчи.

Шу тариқа, Сульшер ва Клопп Райс учун асосий даъвогарга айланди. Истеъдодли ярим ҳимоячининг трансфери 50 миллион фунтга баҳоланмоқда. “Вест Хэм” ҳам яхши даромад илинжида етакчисини сотиб юборишга қарши эмас.

Деклан Райс жорий мавсум премьер-лиганинг 24 та учрашувида битта гол уришга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)