Сульшер юлдуз футболчига жой очиш учун бразилиялик шогирдидан воз кечди

“Манчестер Юнайтед” нидерландиялик ярим ҳимоячи Донни ван де Бекни қўлга киритганидан кейин, таркибдан айрим футболчиларни чиқаришига тўғри келмоқда.

Хусусан, жамоа бош мураббийи Сульшер бразилиялик ярим ҳимоячи Фреднинг хизматларидан воз кечишни режалаштирмоқда.

Фред 2018 йилда “Шахтер”дан 59 миллион евро эвазига олиб келинган эди. 27 ёшли футболчи МЮда юлдуз даражасига кўтарила олмади. Энди у ўз ўрнини Донни ван де Бекка бўшатиб бериб, ўзи “Галатасарой”га ижарага ўтишга ҳозирлик кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!