Сульшерга бунақа ҳужумчи керак эмас

  • 31 март, 2021, 16:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” жамоанинг асосий ҳужумчисига айлана олмаган Антони Марсьялни ёзда сотиб юборадиган бўлди. Жамоа бош мураббийи Сульшер келаси мавсумда франциялик ҳужумчига ишонч билдирмоқчи эмас.

Tecno

Клуб раҳбарияти 25 ёшли футболчининг трансферини 45 миллион еврога баҳоламоқда. Марсьяль Манчестерга 2015 йили “Монако”дан 60 миллион еврога олиб келинган эди. Орадан шунча вақт ўтса ҳам, Антони барқарор тўпурарга айлана олмади.

Жорий мавсумда Марсьяль премьер-лигада 22 та учрашув ўтказиб, тўртта гол урди ва учта голли пас оширди. Бу “Манчестер Юнайтед” даражасидаги клуб учун салбий кўрсаткич ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!