Сульшерга ёқмаган футболчининг харидори кўпайиб кетди
“Манчестер Юнайтед”ни Уле-Гуннар Сульшер қабул қилиб олганидан кейин ишлари юришмай қолган Жесси Лингард тез орада Испания чемпионатига йўл олиши кутилмоқда.
Янги мавсум олдидан майдон марказини кучайтиришга ҳаракат қилаётган “Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоненинг шахсан ўзи истеъдодли футболчини ўз жамоасига чорламоқда.
Жесси Лингард ўтган мавсумда ижара асосида “Вест Хэм” шарафини ҳимоя қилди. Кучли ўйин кўрсатган футболчи ҳамон етакчилик қобилиятини йўқотмаганини исботлай олди. “Вест Хэм” сафида премьер-лигада жами 19 та учрашув ўтказган ҳужумкор футболчи тўққизта гол уриб, бешта голли пас узатди.
“Манчестер Юнайтед” қадрламаган чарм тўп устасига “Реал”, ПСЖ ва “Интер” каби клублардан ҳам чорлов бўляпти.
Фикрлар