Сульшерга ёққан футболчи “Манчестер Юнайтед”га келади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида “Ланс” футболчиси Факундо Мединани трансфер қилишни мўлжаллаяпти.

Манчестерликлар бош мураббий Сульшерга 21 ёшли ҳимоячининг ўйини ёқиб қолган ва у клуб хўжайинларидан бу трансферга жиддий ёндашишни сўрамоқда.

Маълум қилинишича, инглизлар биринчи расмий таклифини қишки трансферлар вақтида юборади. Улар 12 миллион евро бермоқчи. Медина “Ланс” жамоасига ўтган йили 3 миллион евро эвазига олиб келинган эди.

Французлар ёш футболчисини 20 миллион евродан камига қўйиб юбормаслиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!