Сульшернинг қарори қатъий: Икки юлдуз трансферга қўйилади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида икки юлдузини трансферга қўядиган бўлди.

Маълумотларга қараганда, жамоа дарвозасини ўн йилдан бери қўриқлаб келаётган ва кейинги пайтда қўпол хатолари учун танқид остида қолган испаниялик дарвозабон Давид де Хеа ва клубнинг асосий тўпурарига айлана олмаган франциялик ҳужумчи Антони Марсьяль мавсум якунланиши билан жамоадан кетиши керак.

Бундан ташқари, Сульшер жамоа дарвозабонлари – Давид де Хеа ва Дин Хендерсон ўртасидаги рақобат жамоа ички муҳитига салбий таъсир қилаётганидан хавотирда эканини билдирганди. Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Милан” посбони Жанлуижи Доннарумма билан келишувга эришилгани ҳақида хабарлар тарқатмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!