Сульшернинг танлови ўзгарди

“Манчестер Юнайтед” трансфер сиёсатини ўзгартиришга қарор қилди. Хусусан, марказий ҳимояни кучайтириш илинжида бир неча қимматбаҳо футболчиларни трансфер қилишни мўлжаллаган манчестерликлар бу фикрдан қайтди.

Маълумотларга қараганда, Сульшер ҳимоя марказида ўзини кўрсата бошлаган ёш футболчини таклиф қилмоқда. Асосий номзод сифатида “Лилль”нинг 22 ёшли футболчиси Свен Ботман тилга олинмоқда.

Аслида инглизлар бу ўринга “Севилья” ўйинчиси Жюль Кундени таклиф қилмоқчи эди. Бироқ, испанлар франциялик ҳимоячи учун 80 миллион евро талаб қилгани манчестерликларга тўғри келмади.

Ботманга ўтган йили “Ливерпуль” ва “Тоттенхэм” ҳам қизиққан эди. Яқинлашиб келаётган трансферлар мавсумида манчестерликларга айнан мана шу икки жамоа халақит қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!