Sunday Times: Мессининг
Ads

Хабарингиз бор, Лионель Месси яқинда “Барселона” билан амалдаги шартномасини 2021 йилга қадар узайтирди. The Sunday Times нашрининг хабар беришича, аргентиналик футболчи янги шартномага кўра каталонияликлардан йилига 62 млн евро (таҳминан 55 млн фунт)  маош олади. Оддийроқ қилиб айтганда, 30 ёшли футболчи ҳафтасига деярли 1 млн фунт маош олади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “кўк-анор ранглилар” президенти Хосеп Мария Бартомеу Месси футбол тарихидаги, қолаверса жамоавий спорт турлари орасида энг кўп маош олувчи спортчи бўлиши ҳақида айтиб ўтган эди. Баъзи манбааларга кўра “Барселона” Леога таҳминан 50 млн евро атрофида бонуслар ҳам ваъда қилган.