Сунесс: Кейн
Ads

“Ливерпуль” ҳамда “Бенфика” клублари собиқ бош мураббийи  Грэм Сунесснинг фикрича “Тоттенхэм” форварди Харри Кейн “Реал”га ўтиши керак, у бунга тайёр.

“Албатта, ушбу гапларимдан сўнг “Тоттенхэм”нинг баъзи мухлислари мени ҳақорат қилишлари мумкин, лекин Харри Кейн “Реал”га ўтиши керак, агар унда шундай имконият пайдо бўлса. Кейн 200 млн фунтлик биринчи футболчи бўлиши мумкин. У ҳамон “Тоттенхэм”да ўйнаб юрганига қарамай ўсишда давом этяпти. Харри “Реал”да ўйнай олади деб ҳисоблайман”, - дейди Сунесс.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ бир қатор ОАВлар “Реал” ёзда Харри Кейнни сотиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.