Супер ҳужумчига янги жамоа топилди

Эркин агент мақомида юрган Эдинсон Кавани фаолиятини “Интер”да давом эттиришга яқин турибди.

Миланликлар тажрибали тўпурарни ўз сафига қўшиб олишга қарор қилди. Уругвайлик ҳужумчи “Барселона” ёки “Раел”га ўтиб кетишга ҳаракат қилаётган Лаутаро Мартинеснинг ўрнини тўлдириши режалаштирилмоқда.

“Интер” Эдинсон Каванининг барча талабларини инобатга олган ҳолда, унга манфаатли шартнома тайёрлаётгани айтилмоқда. Аввалроқ, Кавани бир неча клуб билан маош борасида келиша олмаганди.

Шунингдек, Эдинсон икки марта ўз хизматларини “Барселона”га таклиф қилиб, рад жавобини олган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар