Супер клуб Мбаппедан воз кечишга мажбур бўлди

"Пари Сен-Жермен" юлдузи Килиан Мбаппе фаолиятини қайси жамоада давом эттириши жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг франциялик футболчи учун курашдан чиққани ҳақида гапирди.  

"Албатта, биз унинг хизматига қизиқиш билдирамиз. Аммо ҳамма кўриб турибди - "Ливерпуль" Килианга даъвогар эмас. Биз унинг учун бошқа клублар билан рақобатлаша олмаймиз.

Грандларнинг Мбаппе учун курашиши мутлақо табиий жараён",-деди Клопп "Anfield Watch" нашрига.

Маълумот учун, 23 ёшли ҳужумчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 30 июнда ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!