Супер клубга айланаётган “Ньюкасл” “Олтин тўп” соҳибини чорламоқда
“Ньюкасл” раҳбарияти “Реал”га ярим ҳимоячи Лука Модричнинг трансфери бўйича мурожаат қилди.
Араб шайхлари қўлига ўтаётган “Ньюскасл” қатор шов-шувли харидларга бел боғлаган. Улар Эдинсон Кавани, Лука Модрич, Гарет Бэйл каби жаҳон футболи юлдузларини олиб келишга ҳаракат қилмоқда.
“Ньюкасл” вакиллари 34 ёшли “Олтин тўп” соҳиби учун мадридликларга 25-30 миллион евро тўлашга тайёр эканлигини билдирган. Бу сумма “Реал”ни қаноатлантиради. Чунки ўйинчи бир йилдан сўнг эркин агентга айланади ва у билан янги шартнома тузиш режалаштирилмаган.
Фикрлар