Суперфутболчи: 15 ёшимда 100 кило тош кўтарардим, ҳозир эса...

А Серияда ўйини очилиб бораётган “Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукаку жисмоний ҳолатини яхшилаш борасида тинимсиз меҳнат қилишини  айтди.

- Мен 15 ёшимда 100 килограмм тош кўтарардим. Лекин Италияга келганимдан кейин бу ишни қилмай қўйдим. Биринчи машғулот жараёнида оғир тош кўтарганим жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийларга ёқмаганини кўрдим. Шундан бери, тренжёр залида тананинг мувозанатини яхшилашга қаратилган машқларни бажараман холос, - деди Ромелу Лукаку.

Жисмонан бақувват бу футболчи А Серияда 29 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 21 марта аниқ нишонга олди.

Бельгиялик ҳужумчи Италияга келгунга қадар ўз юртда “Андерлехт”, Англияда “Челси”, “Вест Бромвич Альбион”, “Эвертон”, “Манчестер Юнайтед” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!