Суперфутболчи “Манчестер Юнайтед”га ўтишга рози бўлди

  • 31 май, 2021, 20:10
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Боруссия” ҳужумкор футболчиси Жейдон Санчо фаолиятини “Манчестер Юнайтед” жамоасида давом эттиришга рози бўлди.

Tecno

Бортмундликлар англиялик футболчини юртига қайтариш учун 90 миллион евро талаб қилмоқда. “Манчестер Юнайтед” хўжайинлари  ўтган ёзда Санчони олишга яқин эди. Бироқ “Боруссия” манкунианларни 120 миллион евро миқдоридаги трансфер пулини бўлиб тўлаш таклифини қабул қилмаганди.

21 ёшли ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этади. Шунга қарамай, Европа клублари қатори “Боруссия” ҳам молиявий инқироз таъсирини юмшатиш учун юлдузларини сотиб юборишга мажбур бўлмоқда.

Якунланган мавсумда Санчо 26 та учрашувда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва 12 та голли пас оширди. Жейдонга “Бавария” ҳам харидор бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!