Суперҳужумчи “Барса”га ўтишга шошилмаяпти. Месси ҳайрон!
“Барселона”дан шахсий шартнома бўйича таклиф олган Серхио Агуэро бир қарорга келишда шошилаётгани йўқ.
Маълумки, “Барселона” президентлигига сайланган Жоан Лапорта жамоа етакчиси Лионель Мессини клуб кучайтирилишига ишонтириш ва Каталонияда қолишга кўндириш учун унинг яқин дўсти Серхио Агуэрони олиб келишга қарор қилганди.
“Манчестер Сити” билан ҳамкорлиги якунланаётган аргентиналик ҳужумчи бу борада ўз фикрини билдирди.
- Ҳамма оммавий ахборот воситалари мени “Барса” билан боғлаб ёзмоқда. Тўхтанг! Келинг, бироз сабр қилайлик, нималар бўлишини кейин кўрамиз. Биз ҳали ҳам “Манчестер Сити”дамиз, - деб ёзди Серхио Агуэро ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Жароҳатларини даволатиш учун кўп вақт сарфлаган ҳужумчи жорий мавсумда премьер-лигада атиги еттита учрашувда майдонга тушди ва бирорта гол уролмади.
Фикрлар