Суперҳужумчи Европанинг ўрнига Хитойга кетади
Ads

"Бока Хуниорс" жамоаси ҳужумчиси Карлос Тевес фаолиятини Хитойда давом эттиришга яқин турибди. 

Ўз вақтида Англия ва Италия чемпионатларида порлаган аргентиналик футболчи Европага қайтишни истамаяпти ва Хитой клубларидан бирининг таклифини қабул қилишга яқин турибди. Чунки номи сир тутилаётган клуб Тевесга йилига 40 миллион евро миқдорида маош тўламоқчи. 

Аслида 32-ёшли Тевес яқинда футболчилик фаолиятини тугатиш ҳақида бош қотираётганини айтган эди. Унинг "Бока Хуниорс" жамоаси билан тузган шартномаси 2018 йили ёзда якунланади. 

Карлос Тевес фаолияти давомида "Коринтианс", "Вест Хэм Юнайтед", "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Ювентус" жамоаларида тўп сурган. Аргентина терма жамоасида 70 дан зиёд учрашувда майдонга тушган. 

SPORTS.uz