Суперклуб 8 нафар ўйинчисидан воз кечадиган бўлди. Уларнинг аксарияти таниқли юлдузлар!
“Ювентус”ни чемпион қилишга бел боғлаган янги бош мураббий Тиагго Мотта ишни таркибни тозалашдан бошламоқчи.
Италиялик мураббий янги лойиҳани бошлаш учун жамоадаги ёши катта футболчилардан қутилиш кераклигини таъкидламоқда.
Мотта томонидан тузилган ва биринчилардан бўлиб жамоани тарк этиги керак бўлган ўйинчилар рўйхатига Федерико Кьеза, Войцех Шчесни, Уэнстон Маккени, Маттиа де Шильо, Артур Мело, Филип Костич, Даниэле Ругани ва Ханс Николусси-Кавилья киритилди. Бу ўйинчилардан бир нечтаси таркибдан чиқарилди.
Трансферга қўйиладиган ўйинчилар орасида Федерико Кьеза энг қиммат актив ҳисобланади. Бу футболчининг ўзи Турин клубини тарк этиш истагини билдирди.
Ҳозир Кьезага “Челси” ва “Тоттенхэм” даъвогарлик қилмоқда. Бу трансфер “Ювентус”га 40 миллион евро олиб келишии кутиляпти.
Умуман олганда, туринликлар бош мураббий воз кечган ўйинчилар траснферидан 130-150 миллион евро ишлаб олишни мўлжаллаган.
Фикрлар