Суперклуб “балиқ сотувчиси” учун 90 миллион фунт беради
Бугунги кунда жаҳон футболида етакчи ҳимоячилардан бирига айланган Йошко Гвардиол кўп жамоаларнинг орзусига айланган.
“Челси” ҳам хорватиялик чарм тўп устасини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бунинг учун “аристократлар” Бундеслига вакили “Лейпциг” жамоасига 90 миллион фунт тўлашга тайёр.
Қизиғи шундаки, Йошко бир неча йил олдин футболни ташлашга жуда яқин келганди. Бу ҳақда ўзи айтиб берди.
- 16-17 ёшлигимда ёшлар жамоасида захира ўйинчиси ҳисобланардим. Бундан жуда хафа эдим ва бир муддат футболдан кетмоқчи бўлдим. Мен оила аъзоларим каби бозорда балиқ сотмоқчи эдим.
Дарҳақиқат, балиқни роса ёмон кўраман. Тасаввур қилинг, 16 ёшдаман ва ҳар куни уйда балиқ ейишимга тўғри келарди. Мен эса, бошқа нарсаларни истардим.
Нима бўлганини билмайману, бирдан яхши ўйнай бошладим, мураббийлар эътиборига тушдим ва мени “Динамо Загреб”нинг иккинчи жамоасига қабул қилишди, - деди Йошко Гвардиол.
Фикрлар