Суперклуб ўйнатмаган футболчи бошқа машҳур клубни танлади

“Челси”да ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган марказий ҳимоячиси Аксель Дисаси  жамоасини ўзгартириши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар беришича, француз футболчисига “Милан” жиддий қизиқмоқда. Манба маълумотига кўра, миланликлар “Челси” мутасаддилари ва футболчининг вакиллари билан музокараларни ижобий якунлашга уриняпти.

Битим ижара шартномаси асосида амалга оширилиши кутилмоқда. Хабар қилинишича, футболчининг ўзи ҳам “Вест Хэм”дан ҳам таклиф тушганига қарамай, айнан “Милан”ни афзал кўрмоқда.

Аксель Дисаси 2023 йил августидан бери “Челси” футболчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда 27 ёшли ҳимоячи ёшлар жамоасига ўтказилиб, “Челси”нинг U21 жамоаси сафида учта ўйин ўтказган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!