Суперклуб “Реал” юлдузи учун катта харажат қиладиган бўлди
“Реал”нинг универсал ҳимоячиси Давид Алаба фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Todofichajes нашрининг ёзишича, “Манчестер Юнайтед” трансфери бозори ёпилгунга қадар 31 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни истаяпти.
Манбага кўра, манчестерликлар австриялик футболчи учун “Қироллик клуби”га 40 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Давид Алаба ўтган мавсум майдонда кам кўринди. Испания чемпионатида 23 та ўйин ўтказган футболчи битта гол ва учта ассист муаллифи бўлди.
Унинг мадридликлар билан ҳамкорлиги 2026 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган.
Фикрлар