Суперкомпютер АПЛ чемпионлиги учун даъвогарларнинг имкониятини баҳолади
Opta суперкомпютери 20-турдан сўнг жамоаларнинг 2025/2026-йилги мавсумда Англия Премьер-лигасида ғалаба қозониш имкониятларини тузатди. Етакчи "Арсенал"да - 86,15%. Бу ҳақда Opta Analyst хабар берди.
Opta версиясига кўра, 20-турдан сўнг жамоаларнинг 2025/2026-йилги мавсумда Англия Премер-лигасида ғалаба қозониш имкониятлари:
1. "Арсенал" - 86,15%.
2. "Манчестер Сити" - 9,84%.
3. "Астон Вилла" - 3,93%.
4. "Ливерпуль" - 0,07%.
5. "Челси" - 0,01%.
"Арсенал" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа 20 ўйинда 48 очко тўплади. Ундан кейинги ўринларда "Манчестер Сити" (42), "Астон Вилла" (42), "Ливерпул" (34) ва "Челси" (31) жойлашган.



Фикрлар