Суперкомпютер ЕЧЛ ғолиблиги учун жамоалар имкониятини баҳолади

Opta Sports суперкомпютери 1/8 финалнинг дастлабки ўйинларидан сўнг Чемпионлар лигасида қолган жамоаларнинг турнирда ғалаба қозониш имкониятларини қайта ҳисоблаб чиқди. "Реал" "Манчестер Сити" устидан ишончли ғалабага эришганига қарамай, рейтингнинг 5-поғонасидан жой олди.

Opta нашри ЕЧЛ да жамоаларнинг чемпион бўлиш фоизларини тахмин қилди. 

Турнирнинг асосий фаворити сифатида  Англиянинг "Арсенал" жамоаси кўрилмоқда. Каталониянинг "Барселона" клуби эса кучли учликдан ўрин эгаллаган. Жамоаларнинг чемпионлик фоизи қуйидагича белгиланди:

1."Арсенал" – 28%.

2. "Бавария" – 22%.

3. "Барселона" – 11%.

4. ПСЖ – 10%.

5. "Реал Мадрид" – 8%.

6. "Атлетико Мадрид" – 6%.

7. "Ливерпуль" – 5%.

8. "Ньюкасл" – 2%.

9."Манчестер Сити" – 2%.

10."Будё-Глимт" – 2%.

11. "Байер Лeвeркузен"– 2%.

12. "Галатасарай" – 1%.

13. "Челси" – 1%.

14. "Спортинг" – 1%.

15."Тоттенхэм" – 1%.

16."Аталанта" – 1%. 

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ нимчорак финал баҳсларидан ўрин олган бир қатор дастлабки учрашувлари бўлиб ўтди. Жавоб учрашувлари эса 17-18 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Нарзиев Элбек

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!