Суперкомпютер "Эл-класико"да жамоалар имкониятини баҳолади

  • 25 октябрь, 18:40
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

26 октябрь якшанба куни Испания Ла Лигаси 10-турида "Реал Мадрид" - "Барселона" учрашуви бўлиб ўтади. "Опта" аналитик нашрининг мутахассислари суперкомпютер ёрдамида жамоаларнинг ушбу беллашувдаги муваффақият қозониш имкониятларини ҳисоблаб чиқишди.

Tecno

Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, "Реал"нинг класикода ғалаба қозониш имконияти 45,3 фоизни ташкил этади. "Барселона"нинг имкониятлари 31,1 фоиз. Шунга кўра, дуранг эҳтимоли 23,6% билан ўлчанади.

Айтиш керакки, ўтган мавсумда "Барселона" барча мусобақаларда ўзаро 4 ўйинда ҳам "Реал"ни мағлуб этган эди. Айни дамда, Испания чемпионатида "қироллик клуби" 24 очко билан биринчи ўринни, "кўк-анорранглилар" эса 22 очко билан иккинчи поғонани банд этиб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!