Суперкомьютерлар Россия чемпионатининг янги ғолибини тахмин қилди
Американинг “FiveThirtyEight” нашри суперкомпьютерлар орқали Россия чемпионатининг бўлажак чемпионини аниқлади ва РПЛда 2022/23 йилги мавсум турнир жадвали қандай кўриниш олиши борасида тахминлари билан ўртоқлашди. Бунда жамоаларнинг ҳужум ва ҳимоядаги ҳаракатларини аниқлаб борувчи “Soccer Power Index” асос қилиб олинди.
Компьютернинг ҳисоб-китобларига кўра, Россия чемпионати ғолиби "Зенит" бўлади. Бу эҳтимоллик 57% деб баҳоланади. Суперкомпьютер петербургликлар +38 тўп фарқи билан 64 очко тўплашига ишонч билдирмоқда. “Кўк-оқлар”нинг кумуш медалга эга чиқиш эҳтимоли — 19%, Сергей Семак жамоасининг учинчи ўринни эгаллаши — 9%.
Сунъий интеллект ЦСКА ва “Сочи”ни мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашини тахмин қилди. Хисоб-китобларга кўра, “армиячилар” ва жанубликларни бир хил – 50 очкодан тўплайди. Москваликлар ёки “Сочи” чемпионликни қўлга киритиш эҳтимоли — 9%.
Суперкомпьютер ҳисоб-китобларига кўра, "Спартак" тўртинчи (РПЛда ғалаба қозониш эҳтимоли 6 фоиз), бешинчи - Краснодар (5 фоиз), олтинчи - "Динамо" (5 фоиз), еттинчи - "Локомотив" ( 3%). Биринчи лигага тушиб кетадиган жамоа эса "Торпедо" ва "Оренбург" бўлиши кутилмоқда. Плей-оффда “Нижний Новгород” ва “Факель” ўйнайди.
Фикрлар