Суперлига. 10-турнинг биринчи ўйинида кучлар тенг келди

Ҳозиргина Ўзбекистон Суперлигаси 10-туридан ўрин олган "Қизилқум" ҳамда "Сурхон" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1.

34-дақиқада Жасур Холтўраев ҳимоячининг хатосидан сўнг ҳисобни очди. 57-дақиқада эса Эркин Байдуллаев томонидан киритилган гол мезбонларни мағлубиятдан сақлаб қолди.

Шу тариқа, "Қизилқум" ҳисобидаги очколар сони 11 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 9-ўринга кўтарилиб олди. 8 очкоси бор "Сурхон" эса 12-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!