Суперлига. 10-турнинг икки ўйинида VAR тизими ишлайди
18 – 20 июнь кунлари Суперлигада 10-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Биласиз, жорий йилдан эътиборан миллий чемпионатимиз учрашувларида VAR тизимидан фойдаланилмоқда.
Жумладан, Суперлига 10-туридан ўрин олган икки беллашувда Video Assistant Referee тизими ишлайди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.
Унга кўра, "Пахтакор" - "Сўғдиёна" ва "Локомотив" - "Қўқон-1912" баҳсида VAR тизимидан фойдаланиш режалаштирилмоқда.
Фикрлар