Суперлига 16-тур. “Сўғдиёна” кичик ҳисобда “Олимпик”ни мағлуб этди

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган “Олимпик”-“Сўғдиёна” учрашуви якунланди. ЖАР стадионида кечган бахсда жиззахликлар 64 дақиқада Владимир Йовович томонидан урилган гол эвазига 3 очкога эга чиқишди.

Владимир “Олимпик” дарвозабони Эдем Немановга “парашут” усулида зарба бериб гол урди.

"Бўрилар" ҳозирда турнир жадвалида 27 очко билан 3 ўринни банд этиб турибди. "Олимпиачилар" бўлса, 6 ўринда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Журабой
15/08/2024 22:38
Сугдиена офарин !!! Галаба муборак !!!