Қисқа танаффусдан сўнг, бугун Суперлиганинг 19-тур учрашувларига старт берилади.

Миллий биринчилигимиз ўзининг қизғин паллаларига кириб бўлди. Навбатдаги турда ҳам бир қатор курашларга бой бўладиган тўқнашувлар бор. Биз ушбу ўйинларда жамоаларнинг имкониятлари борасида ўз анализимиз билан фикримизни билдирдик.

 

"Андижон" - "Сўғдиёна"

Мавсумни омадсиз ўтказаётган, аммо иккинчи даврани ёмон кўринишда бошламаган "Андижон" клубидан нимадур куца бўлади. Ҳар ҳолда турнир жадвалининг хавфли зонасидан юқорироқ поғоналарга кўтарилиш учун бор имкониятга ишга солса керак. Жиззахликлар эса мавсумни ҳар қачонгидан юқори руҳда ўтказишмоқда. Барқарорлик ҳам, ўйин сифати ҳам, натижалар ҳам кўнгилдагидек кечмоқда.

Кўрамиз, андижонликлар ўз уйида "Сўғдиёна"дан очко тортиб олишни уддасидан чиқишармикан.

Имкониятлар: 40% - 60%.

 

"Бухоро" - "Сурхон"

Бўлиб ўтган 18 та турдан сўнг, барча жамоалардан энг кам 15 очко тўплаган "Бухоро" клуби ҳам андижонликлар каби бор имкониятларини ишга солишлари кутилмоқда. "Сурхон" клуби мавсум стартидан бошлаб, юқори ўринлар учун курашиб келмоқда. Аммо совринли ўринлардан жой олиш имконияти нисбатан пасайган. Кўрамиз, балки дуранг натижа қайд этилар.

Имкониятлар: 40% - 60%.

 

АГМК - "Динамо"

Ажойиб мураббий ва яхши футболчилар билан ташкил топган таркибга эга бўлган АГМК клубидан совринли ўринлар учун кураш олиб бориши кутилганди, лекин вазият шундай-ки, жамоа ҳатто қуйи лигага равона этувчи поғонадан жой олиши ҳам мумкин. Биринчи даврани яхши ўтказган, аммо иккинчи даврада барқарорлик йўқотиб қўйган самарқандликларга бу турда осон бўлмаса керак.

Имкониятлар: 60% - 40%.

 

"Қизилқум" - "Насаф"

Зарафшонликларни "Насаф"га қарши ўйинда гўё-ки имкониятлари пастдек. Зеро, "Қизилқум" ютиши керак бўлган ўйинларда мағлуб бўлади. Аммо бу клуб кутилмаган пайтларда ғалабани ўзиники қилиб кетиши мумкинлигини меҳмонда, "Навбаҳор"га қарши ўйинда яна бир бор исботлаган эди. Қарши клубида катта юлдузлар йўқ, лекин Рўзиқул Бердиев ҳар қандай шароитда кичик имкониятлардан ҳам унумлий фойдаланишини барчамиз кўрганмиз ва билиб бўлганмиз.

Имкониятлар: 35% - 65%.

 

"Қўқон-1912" - "Бунёдкор"

Очиғини айтганда бу беллашувни олдиндан таҳмин қилиш қийин. Сабаби, қўқонликлар сўнгги турларни ўз уйларида ўтказишмоқда ва натижалари ҳам ижобий кўриниш олмоқда. Жамоада кайфият анча кўтарилган. Аммо, бугунги рақиб жиддий. Вадим Абрамов шогирдлари шунчаки ғалаба ёки очко учун эмас, балки вице-чемпионлик учун кураш олиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, ушбу учрашув қизиқарли кечишини таҳмин қилиш қийин эмас.

Имкониятлар: 45% - 55%.

 

"Навбаҳор" - "Пахтакор"

Нафақат турнинг, балки мавсумнинг марказий ўйинларидан бири десак муболаға бўлмайди. Бир қарашда тошкентликлар Суперлигада мағлубият нималигини билмай келмоқда. Йирик ҳисобдаги ғалабалар, осон ўйинлар ва катта устунликни кўриб келмоқдамиз. "Пахтакор"га қарши ҳар қандай учрашувда жамоалар олдиндан мағлубиятни тан олиб ҳам қўйишмоқда. Аммо, бу жамоага Наманганда доим қийин бўлган.

"Навбаҳор" айнан мана шу баҳсга ҳар сафар жиддий ҳозирлик кўради ва кўп ҳолатларда мақсадига эришади ҳам. "Шерлар"нинг мағлубиятсиз сериясига фақатгина мана шу учрашув якун ясаши мумкинлигига ишониб, узоқ вақтдан бери бу тўқнашувни кутиб келганлар ҳам етарлича топилади. Шу туфайли ҳам беллашувдаги интригани ҳисобга олиб, имкониятларни тенг баҳолашга қарор қилдик.

Имкониятлар: 50% - 50%.

 

"Локомотив" - "Металлург"

Чемпионлик учун курашда имкониятини деярли бой берган "темирйўлчилар" аввалги йиллардек осон ғалабаларни қўлга кирита олмаяпти. Бирин-кетин очко йўқотишлар, сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалабалар жамоани қийин аҳволдалигини билдириб қўяди. Ҳатто Бабаян келгани ҳам кўнгилдагидек натижаларни тақдим эта олмаяпти. "Металлург" эса аксинча чиройли футбол намойиш эта олмоқда ва муҳим ғалабаларни қўлга киритиб, ҳатто "Навбаҳор"ни ҳам мағлуб эта олди. Бекобод жамоасида ички кайфият анча яхши ва таҳмин қилиш мумкин-ки жамоа бу баҳсга жиддий ҳозирлик кўра олган.

Имкониятлар: 55% - 45%.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухарский
13/09/2019 15:23
betaraf sifatida taxminlar yaxshi berilipti.
Hayotjon Pardayev
13/09/2019 15:55
Dinamo yutadi
&
Holis
13/09/2019 14:36
Klacc tahmin.
&
dilshodxojaxusanov@gmail.com
13/09/2019 18:47
Pahtakor hudo hohlasa yutadi
&
Фан
13/09/2019 16:29
Ботирали хам худди Б.Хайдаров сингари Навбахор жамоаси галабасига паст бахолашга ботина олмабди вохаланки шу пайтгача мутахасисларимиз Пахтакор жамоасини галабасини ишонч б/н юкори бахолаб келишган.
Навбахор жамоасига хозирда тенгсиз хисобланаётган Пахтакор жамоасини галабали сериясига чек куйишда омад ёр булишини тилаймиз.
Мухими халол ва тоза футбол курайлик.