Суперлига 7-турида қайси ўйинга энг кўп мухлис ташриф буюрди? Энг камичи?
4-6 май кунлари Суперлигада 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик.
Энди эса турга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этмоқдамиз. Яъни анъанамизга содиқ қолган ҳолда тур мухлисларининг статистикасини таништирамиз.
Бу гал стадионларимизга жами 22496 томошабин ташриф буюрди. Ҳар бир беллашувга ўртача 3214ни ташкил қилади.
Энг кўп мухлис Андижондаги “Бобур арена”да қайд этилди. “Андижон” – “Қўқон-1912” ўртасидаги водий дербисини 7006 одам шоҳидига айланди.
Энг кам ишқибоз яна Муборакда. “Машъал” – “Локомотив” баҳсини 675 томошабин кузатди. Аввалги турларда ҳам Муборак энг кам мухлислар қайд этилган ҳудудга айланганди.
Турнинг марказий беллашувларидан бири “Бунёдкор” – “Насаф” қарама-қаршилигини 1920 мухлис бевосита стадиондан томоша қилди.
Қуйида Суперлиганинг ушбу турига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан танишинг (мухлислар сони ПФЛ сайтидан олинди):
“Андижон” – “Қўқон-1912” 1:2. 7006 томошабин
“Турон” – “Пахтакор” 1:1. 5600 томошабин
“Металлург” – “Сўғдиёна” 0:2. 3910 томошабин
“Сурхон” – АГМК 0:1. 2153 томошабин
“Бунёдкор” – “Насаф” 2:0. 1920 томошабин
“Қизилқум” – “Навбаҳор” 1:1. 1232 томошабин
“Машъал” – “Локомотив” 1:4. 675 томошабин
Фикрлар