Суперлига. АГМК ўз майдонидаги илк ўйинни "Қўқон-1912"га қарши ўтказади (превью)
Суперлига доирасидаги 5-турда АГМК “Қўқон-1912” жамоасини Олмалиқда меҳмон қилади.
Мазкур жамоалар чемпионат доирасида жами 16 маротаба тўқнаш келишган. Ўзаро учрашувларда устунлик АГМК тарафида: 9 ғалаба, 3 дуранг ва 4 мағлубият. Тўплар нисбати ҳам "кончилар" фойдасига: 28-20.
“Қўқон-1912” айни пайтда 6 очко билан турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.
Учрашувни тажрибали рефери Аскер Нажафалиев бошқаради. Мазкур тайинлов Нажафалиев учун АГМК иштирокидаги 8-учрашувга айланади. Аскер Нажафалиев бошқарган ўйинларда олмалиқликлар 5 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган.
Мазкур ўйин Суперлига доирасидаги жорий мавсум Олмалиқда ўтадиган АГМКнинг илк ўйинига айланади. Шу боис мухлисларни хурсанд этиш мақсадида ўйиндан аввал эстрада юлдузи Хамдам Собиров ўзининг куй-қўшиқлари билан стадионга йиғилган томошабинларга аъло кайфият улашади.
Чипталар «Металлург» ва ОКМК спорт мажмуаси кассаларида 5 ва 10 минг сўмдан сотилмоқда.
Суперлига, 5-тур.
27 апрель, чоршанба
АГМК — «Қўқон-1912» (18:30)
Олмалиқ, «ОКМК спорт мажмуаси».
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Равшан Абдивоҳидов
VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин
VAR ассистенти: Александр Сидоров
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид
Фикрлар