Суперлига. АГМК пешқадамларни енгишда давом этади

TIGGO 2 PRO

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" - АГМК учрашуви ниҳоясига етди. Унда номинал меҳмонлар 4:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Олмалиқликлар сафида Боакье, Раҳмонов, Ҳақназари ва Хуршид Ғиёсов ўз номини таблога ёздириб қўйди. "Қизилқум" таркибида ягона гол муаллифи Комолафе бўлди.

Мазкур натижадан сўнг АГМКнинг очколари сони 13 тага етди. "Кончилар" айни пайт турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

"Қизилқум" ҳисобидаги очколари сони 14 талигича қолди. "Олтин изловчилар" ҳозирча жадвалнинг 2-поғонасидан жой эгаллаган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!