Суперлига. АГМК "Қўқон-1912"ни мағлуб этди, "Андижон" Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди

Ҳозиргина Ўзбекистон Суперлигаси 12-туридан ўрин олган икки ўйин ўз ниҳоясига етди. АГМК ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаб қозонди. Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлган "Андижон" сўнгги дақиқадаги гол эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ғалабадан сўнг, АГМК ҳисобидаги очколар сони 25 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. Ҳисобида 15 очкоси бор "Қўқон-1912" эса жадвалнинг 7-поғонасидан жой олган.

Ўз тарихида биринчи марта Наманганда ғалаба қозонган "Андижон" эса 7 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди. "Бургутлар" эса 14 очко билан 10-поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Farhod Mahmaraimov
03/07/2021 22:29
яна шу енгилишни билмайдиган чийилдоқ, йиғлоқи навбаҳор мухлислари... Қанча марта айтдим, спонсор Хоким бўлган коррупционер клубга ишқибозлик қилманг, оқибати мана...