Суперлига. "Андижон" бу турда дуранг ўйнади. "Машъал" эса "Қўқон" устидан йирик ҳисобда зафар қучди

CHERY AUTO

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Андижон" ва "Қўқон" - "Машъал" клублари ўртасидаги беллашувлар ўз ниҳоясига етди. 
 
Максим Шайких бошчилигидаги "Андижон" 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Учрашувнинг 58-дақиқасида Бектемир Абдуманнонов ҳисобни очган бўлса, орадан 8 дақиқа ўтиб, Шаҳбоз Жўрабеков ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 
 
Асрор Алиқуловнинг "Машъал"и эса "Қўқон" дарвозасига нақд 4 та гол уриб, йирик ҳисобда муваффақиятга эришди. Тўқнашувнинг 1-дақиқасидаёқ Ҳумоюн Муртазоев ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида эса Нуржаҳон Музаффаров орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. 76-дақиқага келиб эса Ҳумоюн Муртазоев дубльни расмийлаштирди. Шу билан бирга, орадан 2 дақиқа ўтиб, Исломбек Баратов ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

  • Ўзбекистон - Суперлига
  • Regular Season

Бухоро

  • Shakhboz Jurabekov 66'
Тугади
1 : 1

13.06.2025 20:00

Tecno

Андижон

  • Bektemir Abdumannonov 58'


  • Ўзбекистон - Суперлига
  • Regular Season

Қўқон-1912

Тугади
0 : 4

13.06.2025 20:00

Машъал

  • Khumoyun Murtazoev 1'
  • Nurjahon Muzaffarov 65'
  • Khumoyun Murtazoev 76'
  • Islombek Baratov 78'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!