Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Насаф" билан дуранг ўйнади, сўнгги дақиқаларда яққол голли вазият кўкка совурилди!
Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Андижон" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.
Мазкур беллашувда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Майдон эгалари сафида голга Ислом Маматказин муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона голи эса Зоран Марушич номига қайд этилди. Аҳамиятлиси, андижонликлар ўйин якунида тўпни рақиб дарвоза чизиғи устида тўрга жойлаб қуя олмади.
Шу тариқа, "бургутлар" ушбу дурангдан кейин очколарини 8 тага етказиб олди ва жадвалда 2-ўриндан жой олди. "Аждарлар" ҳам 8 очко тўплаган, клуб ҳозирча 4-поғонани банд этиб турибди.
Фикрлар