Суперлига. Асабий тарзда кечган "Қўқон-1912" ва "Динамо" ўйинида кучлар тенг келди
Қўқондаги "Марказий" стадионда кечган учрашув жанговар дуранг билан якунланди - 2:2. Эътиборлиси, беллашувда киритилган ҳар тўрттала голга самарқандликлар муаллифлик қилишди.
Жасур Азимов икки бор пенальтидан Сарвар Каримов дарвозасини ишғол этган бўлса, Бобур Қосимов ва Миркомил Лоқаевлар ўз дарвозасини ишғол этиб қўйишди. Шу тариқа, Азиз Тўхтабоев шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 7 тага етди ва жамоа турнир жадвалида сўнгги, 14-ўриндан кўтарила олмади.
Даврон Файзиев бошқарувидаги "Динамо" эса 15 очко билан 6-ўринга кўтарилиб олди.
Фикрлар