Суперлига. Автогол, ФАНТАСТИК гол ва пенальти. АГМКдан навбатдаги ғалаба

Суперлига 11-туридан ўрин олган АГМК - "Нефтчи" учрашуви якунланди. Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Мезбонлар сафида голларга Мурод Тошматов, Муҳсин Убайдуллаев (автогол) ва Хуршид Ғиёсов (пенальти) муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона ва супер голи Сирожиддин Қўзиев ҳисобига қайд этилди. 

Шу тариқа, АГМК очколари сонини 20 тага етказиб, 1-ўринга чиқиб олди. "Нефтчи" ҳисобида 9 очко мавжуд бўлиб, жамоа 11-поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!