Суперлига. Бешта гол, икки дубль қайд этилган баҳсда "Сурхон" ОКМКдан устун келди
Ўзбекистон Суперлигаси 14-туридан ўрин олган ОКМК - "Сурхон" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида зафар қучди.
"Учар тулпорлар" сафида голларга Нимели ва Каримов (дубль) муаллифлик қилди. Мезбонларнинг икки голи ҳам Абдуллаев (дубль) номига қайд этилди.
Шу тариқа, "Сурхон" 22 очко билан 6-ўринга чиқиб олди. 23 очкоси бор "кончилар" 5-поғонадан жой эгаллаган.
Фикрлар