Суперлига. Бир киши кам бўлиб "Олимпик"ни енгган "Пахтакор" жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди!
Ўзбекистон Суперлигаси 14-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Пахтакор" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар ишончли 2:0 ҳисобида зафар қучди.
"Шерлар" сафида голларга Диёр Холматов ва Драган Черан муаллифлик қилди. Мезбонлар бугун гол уришнинг уддасидан чиқа олмади.
Шу тариқа, "Пахтакор" 31 очко билан 1-ўринга чиқиб олди. 16 очкоси бор "олимпиячилар" 9-поғонадан жой эгаллаган.
Фикрлар
ВА НИХОЯТ ЮТКАЗДИ.