Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив"ни "Металлург" майдонида камбэк қилди
Ҳозиргина Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган яна бир учрашув ўз якунига етди.
Бекободда кечган “Металлург” ва “Локомотив” жамоалари баҳсида 1:2 ҳисоби қайд этилди. Пойтахт жамоаси ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Азизбек Амонов (90+1') томонидан киритилган гол эвазига муҳим ғалабани тантана қилди.
Эътиборлиси, ўйиндаги иккита гол пенальтидан киритилди. “Металлург” сафида ДамирТемиров (42'), “Локомотив” сафида Темурхўжа Абдухолиқов (59') гол муаллифига айланди.
Яна бир аҳамиятли жиҳат, ўйиннинг 37-дақиқасида “темирйўлчилар” посбони Абдумавлон Абдужалилов ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилди ва майдондан четлатилди.
Ушбу ўйиндан сўнг “Металлург” ҳисобидаги очколар 19 талигича қолди ва бекободликлар ҳозирча ўзлари эгаллаб турган 10-поғонада боришмоқда. “Локомотив” эса 32 очко билан 5-ўриндаги "Бунёдкор"га етиб олди.
Фикрлар