Суперлига. Биринчи турдаги омадсиз ёхуд "кетмони учмаган" футболчилар!

Суперлиганинг биринчи туридан сўнг, турли рамзий жамоалар ва энг яхшилар ҳақида материаллар тақдим этилмоқда. Биз эса, аксинча илк турда ўзини ёмон томондан кўрсатган 5 та "қаҳрамон"ни танлаб олдик. Улар учун бу тур чинакамига омадсизлик билан тарихда қоладиган бўлди...

ТОП 5 Омадсиз футболчилар

"Динамо" дарвозабони - Ягудин
Самарқанд "Динамо" Наманганда Суперлигадаги энг кучли старт таркибга эга "Навбаҳор"га қарши майдонда ишончли кўринди. Айниқса, ҳисобни 2:1 кўринишга келтиргандан сўнг, қисқа фурсат давомида устунлик ҳам қилди. Шунга қарамай, якунда 3:1 натижасида мағлубиятга учради. Баҳс давомида, Ягудин деярли бирорта эпизодда жамоаси жонига оро кирмади. Биринчи голда жарима майдончаси ичида қолиб кетган бўлса, иккинчи голда Тома Табатадзега "ассистентлик" қилди. Пенальтида "Динамо"га ёрдам бера олмади. Айнан у "кучли бешлик"ни очиб беради.

photo_2024-03-02_04-05-17

"Суғдиёна" жамоаси бош мураббийи Иван Бошкович эса рейтингнинг тўртинчи поғонасидан жой олди. Черногоприялик мутахассис жамоаси 0:2 ҳисобида енгилаётган бир пайтда, ишқибозларнинг тинимсиз танқидини сабр билан эшитиб турди. Люпче Дориев гол киритгач, эмоцияларини жиловлай олмай қолди. У ортга ўғирилиб, фанатлар билан тўлиб турган трибунага қарата, "сўзга чиқди". Эътиборли томони шундаки, мутахассис бу ишидан сўнг, 4 март куни жамоа ишқибозлари билан учрашув ўтказди ва ўртадаги низони йўқ қилишга ҳаракат қилди. Тўғри, қисман мутахассис вазиятни юмшатди, аммо профессионал жамоанинг профессионал мураббийи ҳар қандай холатда ҳам, ўз эмоцияларини жиловлай олиши шарт!

photo_2024-03-03_11-01-04
"Андижон" футболчиси Абдуманнонов  бўш дарвозага тўпни кирита олмади.

dengf,mb

"Андижон" меҳмонда янгиланган ОКМК билан тўқнаш келди. Баҳс олдидан, "бургутлар" ҳимоядан ўйнаши ва асосий омадни стандарт вазиятлардан излашини тахмин қилиш қийин эмас эди. Шундай ҳам бўлди, аммо бир вазият ўйин тақдирини буриб юбориши мумкин эди. Баҳснинг 47-дақиқасида "Андижон" ярим ҳимоячиси Бектемир Абдуманнонов Сардор Раҳмоновдан чаққонлик билан тўпни олиб қўйди ва дарвозабонни алдаб ўтди, аммо бир неча метрдан бўш қолган дарвозага аниқ зарба йўллай олмади. Айнан шу вазият якунда "Андижон" учун ғалаба калитини тақдим этиши мумкин эди. Якунда, томонлар нурсиз дурангга имзо чекди.


Асқаров/Потапов (Сурхон) Дарвозабоннинг қўпол хатоси ҳимоячининг тўпни ўтказиб юбориши

ртл
"Сурхон" ўтган мавсумдаги ишончли ўйинидан сўнг, жорий мавсумни кўтаринки кайфиятда бошлаши тахмин қилинган эди. Хатто, рақиб "Пахтакор" бўлишига қарамай, кўплаб мутахассислар айнан мезбонларнинг қўли баланд келиши эҳтимоли юқорида деб ҳисоблади. Якунда эса, "Пахтакор" 0:3 ҳисобида ғолиб чиқди. Ўйинда "шерлар" осонлик билан ғалаба қозонгандек туюлиши мумкин, бироқ ўйинни боришини белгилаб берган хато 3 дақиқада содир бўлди. Потапов тўпни ёнида турган Асқаровга керагидан қаттиқроқ ташлаб берди, марказий ҳимоячи эса, уни шерига қолдирди. Эрта прессинг қилаётган "Пахтакор" аъзоси Пўлатхўжа Холдорхонов тўпга эга чиқди ва Драган Черанга ассист берди. "Учар тулпорлар" ўйинни илк дақиқаларидаёқ қарши тўп ўтказиб юбориб, руҳан ва тактик мураккаб аҳволга тушиб қолди. Ўзи шундоқ ҳам, деярли 3 марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилаётган "Пахтакор" янада хотиржам ва совуққонроқ ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлди. "Сурхон" эса, қўпол хато сабабли деярли 90 дақиқа чуқур ҳимоядаги "Пахтакор" дарвозаси олдида катта куч йўқотди.

                                                                                                                                              Ойбек Йўлдошев

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!