Суперлига.

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 24-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Суғдиёна" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляция орқали кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

Бунёдкор

  • Хуршид Ғиёсов 64'

Суперлига 24-тур

25/11/2020 16:45

1
:
0
Тугади

Сўғдиёна

    Стадион: "Бунёдкор" стадиони

    Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

    45'
    90'

    • 90+4'

      Ўйин якунланди.

    • 90'

      Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

    • 90'

      Ўзгариш. Лутфулла Тўраев ўрнини Давронжон Эргашевга бўшатиб берди.

    • 90'

      Ўзгариш. Нурилло Тўхтасинов ўрнига Фаррух Икромов майдонга тушди.

    • 87'

      Аҳмадалиев қулай вазиятдан фойдалана олмади, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисга чиқариб юборди.

    • 86'

      Зарбалар бўйича статистика 9:7.

    • 83'

      Ўзгариш. Хуршид Ғиёсов захирага олинди, Селим Нурмурадов ўйинга қўшилди.

    • 79'

      Аюбхон Нўъмонов ўрнини Саҳоб Рашидовга бўшатиб берди.

    • 78'

      Ўзгариш. Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнига Баҳодир Насимов майдонга тушди.

    • 78'

      Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг зарбасини Ширинбой Абдуллаев қийинчилик билан қайтарилди.

    • 74'

      Иброҳимҳалил Йўлдошевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Хакам жарима зарбаси белгилади.

    • 71'

      Ўзгариш. Расул Йўлдошев ўз ўрнини Дилшодбек Аҳмадалиевга бўшатиб берди.

    • 71'

      Ўзгариш. Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Шаҳбоз Эркинов майдонга тушди.

    • 69'

      Шаҳбоз Жўрабеков Улуғбек Абдуллаевни очиқчасига тўхтатиб қолди.

    • 68'

      Хуршид Ғиёсов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

    • 65'

      Мирко Колакович Нурилло Тўхтасиновга қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

    • 64'

      ГООООООЛ! Миржаҳон Мираҳмадов ҳимоячиларни алдаб тўпни Хуршид Ғиёсовга етказиб берди. Ҳужумчининг датлабки зарбасини Ширинбой Абдуллаев қайтарди, бироқ иккинчи зарбага дарвозабон улгурмади.

    • 61'

      Улуғбек Бақоев ўзгариш қилмоқда Жасур Ҳасанов ўрнини Элёр Орипов бўшатиб берди.

    • 59'

      Санъат Шихов яккама якка вазиятга чиқиб бораётгнан Санжар Қодирқуловни тўхтатиб қолди ва учрашув ҳаками унга қизил карточка кўрсатиб майдондан четлатди.

    • 58'

      Хуршид Ғиёсов Жасур Хасановнинг узатмасига зарба бера олмади.

    • 56'

      Санжар Қодирқуловнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.

    • 46'

      Шоҳруз Норхоновнинг зарбасига аниқлик етишмади.

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланди.

    • 45'

      Биринчи тайм якунланди.

    • 45'

      Бурчак зарбасидан сўнг Жавоҳир Қаҳрамонов яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади.

    • 44'

      Санжар Рашидовнинг жарима чизиғидан йўллаган зарбасини Абдумавлон Абдулжалилов қайтариб қолди.

    • 43'

      Хуршид Ғиёсовнинг зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

    • 41'

      Жасур Ҳасановнинг рейдини ҳимоячи тўхтатиб қолди.

    • 39'

      Санжар Қодирқулов рақиб ҳужумин қоида бузиш билан тўхтатиб қолди.

    • 38'

      Жамшид Болтабоёв ўрнига Санжар Рашидов майдонга тушди.

    • 36'

      Бунёдкорнинг ҳужуми хато пас билан якунланди.

    • 32'

      Шоҳруз Норхоновнинг дарвозага кучли зарбасини Абдумавлон Абдулжалилов қийинчилик билан қайтарди.

    • 32'

      Жасур Ҳасановнинг зарбаси ўхшамай қолди.

    • 31'

      Зарбалар сони 2:1.

    • 31'

      Нурилло Тўхтасинов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ у тўп узатилаётган вақтида ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

    • 30'

      Лутфулла Тўраев тўп учун курашда рақибига қўполлик ишлатди.

    • 29'

      Бунёдкор бурчак тўпидан фойдалана олмади.

    • 28'

      Санжар Қодирқулов тўп оширишда хатоликка йўл қўйди ва Сўғдиёна тўпни эгаллаб олди.

    • 27'

      Жамшид Болтабоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

    • 26'

      Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг юқорилатиб узатган пасини жамоадошлари тушунмади.

    • 23'

      Расул Йўлдошев ҳимоячилардан қайтган тўпни дарвоза йўллади, Ширинбой Абдуллаев тўпни қийинчилик билан қайтарди.

    • 22'

      "Бунёдкор" бурчак зарбасидан фойдалана олмади, ҳимоячилар хавфни баратараф этишди.

    • 21'

      Иброҳимҳалил Йўлдошев қанотдан ҳужум ташкил қилди, бироқ ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

    • 20'

      Тўп учрашув бош ҳаками Фирдавс Норсафаровга тегиб кетди ва у ўйинни тўхтатди. Тўп "Бунёдкор"га қайтариб берилди.

    • 18'

      Хуршид Ғиёсов ҳужумда Шаҳбоз Жўрабековга қўполлик ишлатди.

    • 17'

      Лутфулла Тўраевнинг узатмасини жамоадошлари тушунмади. Ширинбой Абдуллаев тўпни эркин зарба билан ўйинга киритиб беради.

    • 17'

      Шоҳруз Норхонов жарима майдонига киришга интилаётган Расул Йўлдошевни қўполлик билан тўхтатиб қолди.

    • 15'

      Санъат Шихов хаводаги курашда қўполлик ишлатди ва хакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

    • 14'

      Сўғдиёна қарши ҳужумга чиқишга уриниб кўрди, бироқ Лутфулла Тўраев Шоҳруз Норхоновни тўхтатиб қолди.

    • 14'

      Лутфулла Тўраевга нисбатан қўполлик ишлатди.

    • 13'

      Расул Йўлдошевнинг ерлатиб узатган пасини ҳимоячи қайтарди.

    • 12'

      Шоҳруз Норхоновнинг жарима майдонига узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

    • 11'

      Бунёдкорнинг ҳужуми кучсиз зарба билан якунланди.

    • 10'

      Жарима зарбасидан сўнг Сўғдиёна футболчилари ҳужумда фол ишлатишди.

    • 9'

      Ўйиндаги дастблабки сариқ карточка. Абдулла Абдуллаев қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

    • 8'

      Улуғбек Абдуллаев ҳимоячиларни алдаб, жарима майдонида йиқилиб тушди. Хакам пенальти йўқлигини ва ўйин давом эттирилишини кўрсатмоқда.

    • 6'

      Искандар Шойқулов қўполлик ишлатди. "Қалдирғочлар" жарима тўпи тепади.

    • 5'

      Бунёдкор тўпни назорат қилиб турибди.

    • 1'

      Ўйин бошланди.

    • 0'

      Футбочлилар майдонга чиқиб келишди.

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)