Суперлига. “Бухоро” ўз уйида “Динамо”ни ишончли ҳисобда таслим этди
Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Бухоро” ҳамда “Динамо” жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.
Бу турда самарқандликлар “Бухоро” майдонига сафар қилиб, 3:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Дастлаб учрашувнинг 45-дақиқасида Равшан Хайруллаев ўз дарвозасини ишғол қилган бўлса, 48-дақиқада эса мезбонлар футболчиси Темур Мамасиддиқов ҳисобни тенглаштиришга эришди. Беллашувнинг 54-дақиқасида Шаҳзодбек Убайдуллаев “Бухоро”нинг иккинчи голлини киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. 63-дақиқада эса Равшан Хайруллаев бухороликларнинг 3-голини ўз номига ёздириб қўйди.
Маълумот учун, бу ғалабадан сўнг Александр Хомяков шогирдлари 10 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди.
- Ўзбекистон - Суперлига
- Жорий мавсум
Бухоро
- Ravshan Khayrullaev 62'
- Shakhzod Ubaydullaev 54'
- Temur Mamasidikov 49'
Тугаган
3
:
1
19.03.2026 18:15
Динамо
- Firdavs Abdurahmonov 45'
Фикрлар