Суперлига. "Динамо" - "Локомотив": Ўзаро ўйинлар статистикаси билан танишинг

CHERY AUTO

Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 5-тур ўйинларига старт берилади. Мазкур турни "Динамо" - "Локомотив" учрашуви бошлаб беради. 

Tecno

Ушбу ўйин олдидан жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистикаси тақдим этилди. Унга кўра, "Динамо" ва "Локомотив" чемпионат тарихида ўзаро 26 марта тўқнаш келган. "Динамо" 11 та ўйинда ғолиб бўлган, 3 та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. "Локомотив" "Динамо"ни ҳозирга қадар 12 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати "Локо" томонида – 36:40. Ўзаро ўйинларда "Динамо" 36, "Локомотив" эса 39 очкони қўлга киритган.

"Локомотив"нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1 га тенг. "Динамо"да бу кўрсаткич йирикроқ – 5:0. 2009 йилги баҳсда Азамат Абдураимов бошчилигидаги "Динамо" Илҳом Юнусов, Дэвид Ония, Андрей Акопянц, Эркин Бойдуллаев, Баҳодир Насимовнинг Филимонов дарвозасига киритган голлари эвазига "темирйўлчилар"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган.

"Динамо" сўнгги марта 2019 йилда "Локомотив"ни Самарқандда мағлуб этган. Қадамбой Нурметовнинг дубли "Динамо"га амалдаги чемпион устидан ғалаба келтирганди.

динамо

Манба: "Локомотив" ва "Динамо" ПФК матбуот хизмати.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию