Суперлига. "Динамо" ўз майдонида "Насаф" билан дуранг ўйнади

Самарқанддаги "Динамо" стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1. Даставвал 12-дақиқада Дилшод Саитов дарвозабон Шоҳруҳ Эшбўтаевнинг қўпол хатосидан унумли фойданаланиб ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим аввалида эса Амиржон Сафаров Умид Эргашев қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб, мувозанатни тиклади. Ўйин сўнггига қадар бошқа гол киритилмади ва шу тариқа жамоалар 1 очкодан бўлишиб олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!