Суперлига доирасидаги "Насаф" - "Пахтакор" учрашуви қачон ўтказилиши эълон қилинди!
Суперлига 11-тури доирасидан ўрин олган “Насаф” — “Пахтакор” учрашуви 15 август куни ўтказилади.
Мазкур икки клуб Чемпионлар лигасидаги иштирокини сентябрь ойидан бошлайди. Шундан келиб чиқиб, Лига “Насаф” ва “Пахтакор”нинг август ойидаги режаларига ойдинлик киритиб олди. Унга кўра, икки жамоа 28 июлдан бошлаб, 2 сентябрга қадар жами 9 та учрашувда иштирок этади. Клублар Ўзбекистон суперкубогида ҳам тўқнаш келади.
Лига чемпионат тақвимини тўлиқ шакллантиришга аллқачон тайёр. Бунинг учун ОФК тезроқ август ойидан старт оладиган Чемпионлар лигаси бўйича режаларига ойдинлик киритиб олиши керак. Сабаби, мусобақада “Насаф” ва “Пахтакор”дан ташқари ОКМК ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ҳам иштирок этади. Лига эса буни инобатга олиши лозим.
Мазкур ҳавола ёрдамида умумий режа билан танишиб олишингиз мумкин. Ўйинларнинг аниқ саналари эса Чемпионлар лигасининг конкрет режаларидан кейин расман эълон қилинади.
Манба: ЎзПФЛ матбуот хизмати.
Фикрлар