Суперлига: Икки тур якунига кўра чемпионатнинг энг ёш ва қари футболчиси ҳам “Бунёдкор”да

29-31 март кунлари Ўзбекистон Cуперлигаси 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. SPORTS.uz сайтида Бахтиёр Ширинов ўзбек футболи таҳлили ва статистикасига оид лойиҳани бериб бормоқда. Қуйида ушбу дастурда сўз борган Суперлиганинг 2-турига оид маълумотларни тақдим этамиз.

Дастлабки турда ҳар бир жамоага боғлиқ қизиқарли статистикаларни ҳукмингизга ҳавола этган эдик. Бу турда ҳам яхши ва ёмон кўрсаткичлар жамоалар натижаларида ўз аксини топди.

“Бунёдкор” кетма-кет 3 ўйинда ютқазгани тарихда кузатилган. Аммо...

Иштирок этган футболчилар 221 нафарга етди...

Биринчи тур билан солиштирганда бу йилги Суперлига баҳсларида майдонга тушган футболчилар сони 25 нафарга ортди. Эътиборлиси, мазкур 221 футболчидан 39 нафари олимпия терма жамоасига номзод ёшдаги футболчилар эканлигидир. Улар нафақат майдонга тушишмоқда, балки ўз жамоаларига муҳим очколарни келтирувчи голларга ҳам муаллифлик қилишмоқда. Икки тур якунига кўра урилган 30 голдан 6 таси ёшлар ҳисобига ёзилган. Ёшлар ва ёши катта футболчилар ўртасидаги мувозанат ҳам тиклана бошлади. Медина Смит ва Андрей Шипилов ҳам олимпиячилар ёшидаги легионер бўлиб турибди. Шундан келиб чиқсак, 41 нафар ёш футболчи ва 42 нафар 30дан ошган футболчилар икки тур якунига кўра майдонга тушишган. Бу ҳар бирида 19%дан тўғри келмоқда. Ўтган йилларда ёш футболчилар кўрсаткичи анча пастга тушиб кетганди.

1761554043831

Икки тур якунига кўра чемпионатнинг энг ёш футболчиси Жасур Жалолиддинов – 17 ёш 22 кунлик бўлса, энг ёши катта футболчи Анвар Ғофуров – 36 ёш 321 кунлик. Ҳар икки футболчи ҳам “Бунёдкор”дан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!