Суперлига жорий мавсумида илк дебют!

Суперлига жорий мавсумида илк дебют кузатилди. Бу ҳақда ЎзФҲМ матбуот хизмати берди. 

"Суперлига-2024" 2-туридан ўрин олган “Олимпик” – “Локомотив” (0:1) учрашувини Сардор Исматуллаев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқарди. Шу тариқа, 23 ёшли рефери Ўзбекистон Суперлигасида ўз дебютини амалга оширди. Суперлигадаги илк учрашувида у 7 та сариқ, 1 та иккинчи сариқ карточка кўрсатди ҳамда бир бор пенальти белгилади.

Маълумот учун, Исматуллаев ўтган мавсум Ўзбекистон кубогида ҳам ўз дебютини амалга ошириб, кубок баҳсларида ишлаган энг ёш 2-ҳакам сифатида тарихга кирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!